«шавкат мирзиёев» тегли мақолалар


Ўзбекистон ва Россия президентлари МДҲ саммитига тайёргарлик масаласини муҳокама қилишди
30 ноябр 2020, 21:50

Ўзбекистон ва Россия президентлари МДҲ саммитига тайёргарлик масаласини муҳокама қилишди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатда Ўзбекистон раислигидаги МДҲ саммитига тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама қилди. Ушбу саммит шу йили декабрда видеоанжуман сифатида ўтиши кутилмоқда. Шунингдек, икки давлат раҳбарлари пандемия туфайли юзага келган глобал инқироз шароитида икки томонлама савдо-иқтисодий алоқалар барқарор ривожланаётганини қайд этишди.

«Одамлар учун шаҳар, туман ва қишлоқлар орасида транспортни қулай, хавфсиз ва осон қилиш керак» — президент
30 ноябр 2020, 19:51

«Одамлар учун шаҳар, туман ва қишлоқлар орасида транспортни қулай, хавфсиз ва осон қилиш керак» — президент

Ўтган 10 ойда Халқ қабулхоналарига жамоат транспорти бўйича 3 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакат бўйича кунига қарийб 20 млн йўловчидан бор-йўғи 4,4 млни ёки 22 фоизи жамоат транспортидан фойдаланмоқда. 1,2 мингта қишлоқ туман марказигача бўлган йўналишда жамоат транспорти билан қамраб олинмаган. Президент мазкур муаммоларни тизимли ҳал этиш юзасидан йиғилиш ўтказди.

«Вазир ҳафтада икки кун Тошкентда ўтириши мумкин» — Шавкат Мирзиёев
27 ноябр 2020, 15:32

«Вазир ҳафтада икки кун Тошкентда ўтириши мумкин» — Шавкат Мирзиёев

«Қашқадарёдаги 3,3 млн аҳоли давлат раҳбарининг ҳавотирини, давлат раҳбарининг бефарқ эмаслигини, кўмагини сезиши керак», — деди президент. Унинг сўзларига кўра, вазир ҳафтада икки кун Тошкентда ўтириши, қолган кунлари вилоятда бўлиши керак.

Президент COVID-19 шифохоналарини оптимизация қилиш бўйича топшириқ берди
17 ноябр 2020, 22:45

Президент COVID-19 шифохоналарини оптимизация қилиш бўйича топшириқ берди

Давлат раҳбари бугун ўтказилган видеоселектор йиғилишда мутасаддиларга коронавирусга ихтисослашган шифохоналарни оптимизация қилиш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, президент матбуот хизмати COVID-19 шифохоналарида 6570 нафар бемор даволанаётганини қайд этди. ССВ эса 17 ноябрь ҳолатига мамлакатда 2123 нафар коронавирус бемори борлигини маълум қилган.

Геология соҳасида 50 фоиз вақт инвестиция билан шуғулланишга сарфланиши керак — президент
17 ноябр 2020, 10:45

Геология соҳасида 50 фоиз вақт инвестиция билан шуғулланишга сарфланиши керак — президент

Шавкат Мирзиёев геология соҳасида 50 фоиз вақт инвестиция билан шуғулланишга сарфланиши кераклигини таъкидланди. Хорижий инвесторларни жалб қилиш учун ёндашувни ҳам ўзгартириш лозимлиги айтилди. Истиқболли майдонларни шакллантириш, уларни хорижий инвесторларга тақдим этиш, геологик қидирувлар ўтказиш бўйича топшириқлар берилди.

«Менга қоровул бўладиган вазир керак эмас». Президент сув хўжалиги вазирини танқид қилди. Шуҳрат Ғаниев ҳам танбеҳ эшитди
16 ноябр 2020, 14:50

«Менга қоровул бўладиган вазир керак эмас». Президент сув хўжалиги вазирини танқид қилди. Шуҳрат Ғаниев ҳам танбеҳ эшитди

Президент сув хўжалигини вазири Шавкат Хамраевни Қашқадарёдаги ирригация ва мелиорация ишлари ҳолати учун танқид қилди. Шавкат Мирзиёев унга вилоят сув хўжалиги раҳбарларини ишдан олиш ва ишлайдиган одамларни қўйиш бўйича топшириқ берди. Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ҳам давлат раҳбаридан танбеҳ эшитди.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти в.б. билан телефон орқали мулоқот қилди
14 ноябр 2020, 15:04

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти в.б. билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали мулоқот қилишди. Садир Жапаров «Қирғизистон учун қийин даврда» кўрсатган инсонпарварлик ёрдами учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди.

2021 йил Қашқадарёда тадбиркорликни ривожлантириш йили деб эълон қилинди
13 ноябр 2020, 16:19

2021 йил Қашқадарёда тадбиркорликни ривожлантириш йили деб эълон қилинди

2021 йил Қашқадарё вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш йили деб эълон қилинди. Вилоятда 2021−2022 йилларда умумий қиймати 28 трлн сўм бўлган 950 та лойиҳа амалга оширилади. Бу лойиҳалар натижасида 15 мингта янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдаги муаммоларни санаб ўтди
13 ноябр 2020, 13:56

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдаги муаммоларни санаб ўтди

Қашқадарёда нотўғри суғориш оқибатида ерларнинг 45 фоизи шўрланган, аҳолининг атиги 50 фоизи ичимлик суви билан таъминланган, вилоятнинг 88 мактабида «смена» кўрсаткичи юқори, лекин бир нечта мактаб филиали биноси пахсадан қурилган, соғлиқни сақлаш тизимида 1000 дан ортиқ шифокорлар етишмайди. Давлат раҳбари вилоятнинг муаммоларини санаб ўтди.

Президент Шаҳрисабзда синтетик аралашмали ип ва мато ишлаб чиқариш жараёни билан танишди
12 ноябр 2020, 14:18

Президент Шаҳрисабзда синтетик аралашмали ип ва мато ишлаб чиқариш жараёни билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга сафарини Шаҳрисабздаги Oqsaroy Vortex МЧЖда синтетик аралашмали ип ва мато ишлаб чиқариш жараёни билан танишишдан бошлади.

Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича уч йиллик дастур амалга оширилади
10 ноябр 2020, 22:32

Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича уч йиллик дастур амалга оширилади

Президент раислигида Қорақалпоғистонни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор бўлиб ўтди. Унда 856 км автомобиль йўлларини таъмирлаш, ичимлик суви таъминотини 70 фоизга етказиш ҳамда 9 мингдан ортиқ арзон уйлар бунёд этиш таъкидланди. «Умуман олганда, Қорақалпоғистонда ишларни янгича ташкил этиш ва назорат тизими ўрнатилади», — деди президент.

Шавкат Мирзиёев ШҲТ видеоанжуманида нутқ сўзлади
10 ноябр 2020, 18:26

Шавкат Мирзиёев ШҲТ видеоанжуманида нутқ сўзлади

Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлисида Тоғли Қорабоғ бўйича келишувга эришилганини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, келгусида вазият янада барқарорлашишига умид билдирди. Президент ташкилотга аъзо мамлакатларни муҳтож аҳоли қатламига ёрдам кўрсатиш, инқирозга қарши кураш борасида умумий дастур ишлаб чиқишда ҳамкорликка чақирди.

Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти видеоанжуманида қатнашади
9 ноябр 2020, 18:50

Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти видеоанжуманида қатнашади

Президент Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтадиган мажлисида иштирок этади.

2021 йилдан болаларга витамин ва йод препаратлари текинга тарқатилади
7 ноябр 2020, 18:16

2021 йилдан болаларга витамин ва йод препаратлари текинга тарқатилади

Келгуси йилдан бошлаб болаларга витаминлар, паразитларга қарши дорилар, йод препаратлари, 35 ёшгача бўлган аёлларга фолий кислотаси ва феррум бепул берилади. Президент ушбу амалиёт бекор қилингани боис даволаниш учун 10 марта кўпроқ маблағ сарфлашга тўғри келаётганини қайд этди.

Умумий амалиёт шифокори оилавий шифокорга айлантирилади
6 ноябр 2020, 18:41

Умумий амалиёт шифокори оилавий шифокорга айлантирилади

Умумий амалиёт шифокори ҳақиқий оилавий шифокорга айлантирилади, — дея қайд этди президент. Уларга ёрдам бериш учун тиббиёт бригадалари ташкил этилади ва ўзларига бириктирилган оилалар кесимида манзилли иш олиб боради.

«Бундан буён соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятига ҳеч ким аралашмайди» — президент
6 ноябр 2020, 17:53

«Бундан буён соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятига ҳеч ким аралашмайди» — президент

«Бундан буён соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятига, унинг кадрлар масаласига ҳеч ким аралашмайди», — деди Шавкат Мирзиёев. Президент ва бош вазирдан бошқа бирорта раҳбар вазир ва унинг ўринбосарларини йиғилишларга чақиришии тақиқлаб қўйилди.

Президент Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимини «тўлиқ қайта ишга тушириш» бўйича йиғилиш ўтказади
6 ноябр 2020, 13:16

Президент Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимини «тўлиқ қайта ишга тушириш» бўйича йиғилиш ўтказади

Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш масаласи бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказади. Асосий эътибор коронавирусга қарши курашишга эмас, балки соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ қайта ишга туширишга қаратилади.

Шавкат Мирзиёев Ўзгидромет баёнотидан сўнг йиғилиш ўтказди
4 ноябр 2020, 01:50

Шавкат Мирзиёев Ўзгидромет баёнотидан сўнг йиғилиш ўтказди

Президент Ўзгидромет тизими фаолиятини такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди. Унда соҳа ходимлари ойлиги оширилиб, устама тўлаш тизими жорий этилиши таъкидланди. Аввалроқ Ўзгидромет тизимга эътибор йўқлигидан шикоят қилган эди.

Шавкат Мирзиёев Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этди
30 октябр 2020, 13:05

Шавкат Мирзиёев Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этди

Президент Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этди ва нутқ сўзлади. Корея Республикаси Ўзбекистонга рақамли ва «яшил» технологияларни келтиришда асосий ҳамкорлардан бири экани таъкидланди.

Президент фармони: Қурилиш соҳасида ишчиларни шартномасиз ёллашга рухсат берилади
28 октябр 2020, 20:35

Президент фармони: Қурилиш соҳасида ишчиларни шартномасиз ёллашга рухсат берилади

Президентнинг яширин иқтисодиётни қисқартиришга оид қарори билан қурилиш соҳасида ишчиларни шартнома тузмасдан ёллашга рухсат этилмоқда. Бундан ташқари, риэлторларнинг айланма солиқ ставкаси 25 фоиздан 13 фоизгача туширилади. Овқатланиш шохобчаларининг пластик картадан тушган даромади эса умумий даромадга киритилмайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг